Бугун ижтимоий тармоқларда Россия Федерацияси халқ артисти Филипп Киркоровнинг Тошкентга келгани акс этган сурат пайдо бўлди.
Киркоров Тошкентга ташрифи ҳақида ўзининг Instagram саҳифаси орқали ҳам маълум қилган. Постда Тошкентга ташрифининг сабаблари келтирилмаган.

Филипп Киркоров пойтахтимизга тез-тез келиб туради. У концертдан ташқари, доим кечалар, тўйлар ва тақдимотларда иштирок этади.






