АсосийHi-tech

ЎЗБЕКИСТОНДА ЧОРВАДОРЛАР УЧУН КЎЧИБ ОЛИБ ЮРИЛАДИГАН МОБИЛ УЙ ТАЙЁРЛАНДИ (ФОТО)

'ЎЗБЕКИСТОНДА ЧОРВАДОРЛАР УЧУН КЎЧИБ ОЛИБ ЮРИЛАДИГАН МОБИЛ УЙ ТАЙЁРЛАНДИ (ФОТО)'ning rasmi

БМТТД-ГЭЖ лойиҳаси томонидан Ўзбекистоннинг иккита ҳудудидаги чорвадорлар учун тиркама - кўчиб олиб юриладиган уй тайёрланди.

Иккита мобил – кўчиб олиб юриладиган уй Жиззах вилоятининг Зомин туманидаги фермер хўжалигига ва Бухоро вилоятининг Қоракўл туманидаги чорвадор чўпонга топширилди.

Мобил уй тиркама сифатида, кўчириб олиб юришга мослаштирилган. Улар яйлов–чўл ҳудудларининг ҳоҳлаган қўлай ерларида ўрнатилиб, чўл ҳудудида чорвадорлар учун замонавий яшаш шароитини яратиши мумкин.

Мобил-кўчиб олиб юриладиган тиркама уйда 3 кишини яшаши ва ишлаши вақтида бирламчи маиший эҳтиёжларини қондириш учун зарур бўладиган барча шароитлар тўлиқ яратилган. Тиркама уйда чорвадорларни дам олиши, ухлаши ва овқатланишига етарли жой, 2 бўлмали газ плитаси, кичик музлаткич, қўл ювиш жиҳози, озиқ-овқат маҳсулотлари ва шахсий буюмларни сақлаш учун шкаф-тумбалар мавжуд.

Мобил-уйнинг том қисмида 150 Вт кучига эга қуёш батареяси ўрнатилган бўлиб, у уйнинг ички ва ташқарисидаги чироқларни ёритиш, кичик музлаткич, маиший жиҳозлар ва қўл ювиш жиҳозига сув узатадиган насосни ишлаши учун етарли миқдорда электр энергия ишлаб чиқаради.

    Бошқа янгиликлар