Абу-Дабидаги касалхоналардан бирида дунёнинг энг семиз аёли бўлмиш 37 ёшли Миср фуқароси Имон Аҳмад Абдулати вафот этди.
2016 йилда унинг вазни 500 килони ташкил қилган. Ўша вақтда ОАВда 25 ёшли қиз уйдан чиқа олмаслиги ва шу сабабли унинг ота-онаси қизини боқишга қодир эмаслигини тушуниб, мамлакат Президентига мурожаат қилди.
Унга ҳиндистонлик, кейинчалик эса арабистонлик шифокорлар ёрдам беришга урунишди.
2017 йилнинг бошларида уни юк самолётида Мисрдан Бомбейга олиб келишди. У ерда "Сайфи" касалхонасида аёлга лапароскопия ўтказилиб, унинг 70 фоиз ошқозони олиб ташланди.
Махсус диета ёрдамида аёл қисқа вақтда 300 килодан ортиқ вазн ташлади.
Май ойида узоқ вақтдан буён илк бор мустақил овқат ҳам истеъмол қилди. Аммо шунга қарамай у яшаб қололмади. 25 сентябрь куни Абу-Даби тиббий марказидан хабар беришларича, унинг ўлими ички органларнинг ишдан чиққанлиги сабаб вафот этди.






