Нью-Йорк-Тошкент йўналиши бўйича парвоз қилиши керак бўлган рейс техник сабабларга кўра қолдирилди. Бу ҳақда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК хабар берди.
HY 102 рейси Нью-Йорк вақти билан 25 сентябрь куни соат 15:00 да парвоз қилади.
Миллий авиакомпания юзага келган ноқулайликлар учун йўловчилардан узр сўради.






