Парвоз вақтида хавфсизликни таъминлаш биринчи даражали аҳамиятга эгадир. Шунинг учун олимлар парвозни қулай ва хавфсиз ўтказиш учун янги тизимни ихтиро қилишди. Украиналик муҳандис Владимир Татаренко самолёт фалокатга учрайдиган бўлса, йўловчилар ўтирган бўлим алоҳида ажралиб, ҳар қандай баландликдан ерга хавфсиз қўниш чораларини кўрувчи тизимни ўйлаб топди.






