Қайнатиб пиширилган турп йўталга, шамоллашга қарши, сийдик ҳайдовчи, балғам кўчирувчи, томоқ ва ўпка хасталикларида даво сифатида беморларга тавсия этилади. Айниқса, йўтал ҳеч қолавермаса, қуйидаги муолажани қўллашингиз мумкин.
Каттароқ турпнинг ичини пичоқда ўйиб оласиз. Ҳосил бўлган чуқурчага асал соласиз. Хона ҳароратида бирор соат тургач, турп шарбат ажрата бошлайди. Шу шарбатдан тез-тез ичиб турсангиз, йўталдан халос бўласиз.
Ёдда сақлангки, тайёр шарбатни идишга қуйиб олгач, чуқурча ичига яна асал солсангиз ҳам турп шираси ажралаверади.






