АсосийSUG'DIYONA

БЕКАЛАР УЧУН 4 МАСЛАҲАТ

'БЕКАЛАР УЧУН 4 МАСЛАҲАТ  'ning rasmi

Ваннада турли сариқ доғлар пайдо бўлса, кетгазиш учун сиркадан фойдаланинг. Бунинг учун 1 литр илиқ сувга 1 ош қошиқ сирка ва 2 чой қошиқ туз солинг. Аралашма билан сарғайган доғни яхшилаб артинг. Сўнгра совуқ сувда ювинг. Бу “муолажа”ни ҳафтада икки марта такрорлаб турсангиз ванна яна асл ҳолига қайтади.

  • Ҳаммомдаги кафель ранги хиралашиб, майда қора нуқтачалар ҳосил бўлса, дарҳол тозалаш ишларини бошланг. Бунда сизга оддий кир совун ва навшадил спирти ёрдам беради. 1 литр илиқ сувга кир совунни эритиб, 1 ош қошиқ навшадил спиртидан қўшинг. Сўнгра аралашма билан кафелни артиб, кетидан илиқ сувда ювинг. Бу усулни тез-тез такрорлаб турсангиз, кафелларингиз ялтиллаб, кўзни қувонтиради.
  • Янги харид қилган супурги-ю, пол таёғингиз узоқроқ хизмат қилишини истасангиз фойдаланишдан аввал кир совун аралаштирилган иссиқ сувда чайиб олинг.
  • Агар ошхона мебелининг юзасини иссиқ идиш билан сарғайтириб қўйсангиз асло хавотирланманг. Куйиб, сарғайган қисмини спирт ва ўсимлик ёғининг тенг миқдордаги аралашмаси билан артсангиз кифоя. Сариқ доғдан асар ҳам қолмайди.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.

Бошқа янгиликлар