Зарур масаллиқлар: 200 гр. қайнатилган товуқ гўшти, 100 гр. батон нон, 100 гр. пишлоқ, 50 мл. ўсимлик ёғи, 2 бўлак саримсоқпиёз, яримта лимон шарбати,5-6 та майда помидор, бир боғ салат барги, туз, мурч.
Тайёрлаш: 1). Аввалига салат учун соус тайёрлаб олиш керак. Ўсимлик ёғи, лимон шарбати, эзғилангансаримсоқ пиёз, туз ва мурчни бир идишга солиб, аралаштириб олинг.
2). Батон нонни тўртбурчак бўлакларгабўлиб, саримсоқли соусга аралаштиринг. Сўнг пишириқ қоғози солинган патнисга териб, қиздирилган газ печида қотириб оласиз.
3). Товуқ гўштини паррак қилиб тўғраб, 10-12 дақиқа қуруқ товада қовурасиз. Сўнг салат ликопчасига солиб, устидан тўғралган салат барги, паррак кесилган пишлоқ, иккига ажратилган помидор ва қотирилган нонни солиб, аралаштиринг.
Тайёрлаш вақти: 20 дақиқа.






