Кузнинг энг севимли меваларидан бири бу – хурмо бўлса керак. Хурмо ўз таркибидаги фойдали элементлар билан узум ва анжирни ҳам ортда қолдиради. Ундан ташқари, у турли саратон касалликларига чалиниш хавфини камайтиради. Хурмо таркиби йодга ниҳоятда бой бўлиб, қалқонсимон касалликларда ейиш тавсия этилади. Хурмо пешоб ҳайдовчи вазифасини ҳам ўтайди. Фақат бошқа меваларга қараганда, танадан фойдали элементларни ювиб тушмайди. Шифокорлар соғлом киши кун давомида 2-5 дона хурмо ейишни тавсия қилишади.
Мумкин эмас: чандиқ касалликлари ва ич қотишидан қийналган кишилар хурмони камрок ейишлари керак.
Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.






