КАНАЛИЗАЦИЯ ПУЛИ БИРИНЧИ ҚАВАТДАГИЛАРДАН ОЛИНАДИМИ?
Эшитишимча, кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватларида яшовчилар канализация учун ҳақ тўлашлари керак экан. Шундайми?
Б.Шоаҳмедов, Фарғона шаҳри.
Фаррухжон Файзиев, ҳуқуқшунос:
— Йўқ, бундай эмас. Уй-жой кодексининг 133-моддасида белгиланишича, давлат ва хусусий уй-жой фондларидаги жойларнинг мулкдорлари, ижарага, арендага олувчилари ўзларига кўрсатиладиган коммунал хизматлар учун қонун ҳужжатларига ва коммунал хизматлар кўрсатувчи корхоналар (ижрочилар) билан тузилган шартномаларга мувофиқ мажбурий тўловлар тўлайди. Булар жумласига совуқ ва иссиқ сув таъминоти, сувни чиқариб юбориш (канализация), электр таъминоти, газ таъминоти, иситиш (иссиқлик таъминоти), қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш учун тўланадиган тўловлар киради.





