АсосийSUG'DIYONA

ЧИРОЙЛИ ЮРИШНИНГ 4 СИРИ

'ЧИРОЙЛИ ЮРИШНИНГ 4 СИРИ'ning rasmi
  • Чиройли юришни истасангиз, сизга қалин китоб керак. Китобни бошингизга қўйиб, хона бўйлаб у ёқ-бу ёққа юринг. Машқни ҳеч бўлмаганда ҳафтада 10 марта такрорланг. Китоб бошингиздан тушиб кетмасин.
  • Қадам ташлаганда оёқларингиз ҳаддан ташқари ташқи тарафга ҳам, ички тарафга ҳам қаратиб ташламанг. Бу умуртқа поғонасига оғирлик туширади ҳамда юришингизни оғирлаштиради.
  • Тўғри қадам ташлашни ўрганмоқчи бўлсангиз, ерга бирор ип ёрдамида тўғри чизиқ қилинг ва бу чизиқ бўйлаб юринг. Қадам ташлаганингизда қўлларингизни ортиқча силкитманг. Қўл ҳаракати енгил ва табиий, қадам ташлашга монанд бўлиши керак.
  • Тананинг юқори қисмини эгиб юрманг. Қадамларингизни катта олманг, бу эркакларга ярашади. Аёлларнинг қадамлари кичик, худди сузиб кетаётгандек бўлиши лозим.

Манба: «SUG‘DIYONA»газетаси.

Бошқа янгиликлар