Агар сиз стол тенниси билан шуғулланмоқчи (ўрганмоқчи) бўлсангиз-у, ўзингизга рақиб (мураббий) тополмасангиз, асло хафа бўлманг. Бунда сизга кунчиқар юрт ихтирочиларининг янги кашфиёти ёрдам беради...
"Forpheus" номли темиртан стол тенниси бўйича инсон билан бемалол рақобатлашади ва унга мураббийлик қилади. Робот пинг-понг столига маҳкамланган иккита устунга ўрнатилган. У сониясига 80 та кадр олишга қодир бўлган камералар билан жиҳозланган. Камералар тўпнинг ҳаракат траекториясини аниқлайди ва андроидга маҳкамланган ракеткани унга йўналтиради.
"Forpheus" қайтаришга осон бўлган зарбалар беради ҳамда тўп траекторияси ва унинг қўниш нуқтасини столнинг ўзида ҳисоблаб чиқади. Бундан ташқари, ушбу робот одамга мослашиши ва ундан ўрганишга ҳам қодир.





