АсосийJamiyat

​“ЁШЛАР ПОЕЗДИ” ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНГА ЖЎНАБ КEТДИ

'​“ЁШЛАР ПОЕЗДИ” ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНГА ЖЎНАБ КEТДИ'ning rasmi

17 сентябрь куни “Ёшлар поезди” Қорақалпоғистонга жўнаб кетди.

21 сентябрга қадар ўтказиладиган “Ёшлар поезди” тарғибот лойиҳаси давомида Қорақалпоғистон Республикасининг барча туман ва шаҳарларида қатор тадбирлар режаси ишлаб чиқилган. Хусусан тадбирлар доирасида очиқ мулоқотлар, китоб хайрия акцияларини ўтказиш, ижтимоий ҳимоя масалаларини муҳокама қилиш кўзда тутилган.

Очиқ мулоқотлар ҳудудларда фаолият юритаётган йирик ишлаб чиқариш корхоналарининг ишчи-ходимлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинининг аҳолиси, айниқса, вақтинча ишсиз бўлган уюшмаган ёшлар билан ўтказилади.

Ҳайрия тадбирлари доирасида чекка-чекка қишлоқлардаги таълим муассасалари, маҳаллалар, ҳарбий қисмлар ва касалхоналарга китоблар совға қилиниши кўзда тутилган. Мазкур акцияга кўнгилли ёшлар ҳам ўз ҳиссаларини қўшишлари мумкин.

Маҳаллалардаги имконияти чекланган, чин етим, шунингдек, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари учун Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг махсус совғалари улашилади. Шунингдек, тажрибали шифокорларни жалб қилган ҳолда бепул тиббий кўриклар ташкил этилиши режалаштирилган.

Тарғибот аъзолари “Фидоий ёшлар отрядлари” лойиҳаси доирасида теримчи ёшлар билан бир дастурхон атрофида турли учрашувлар ташкил этилади. Улар учун театр студиялари жамоаларининг чиқишлари, ёш ижодкорлар ва хонандалар иштирокида маданий тадбирлар намойиши ҳам режалаштиришган.

    Бошқа янгиликлар