АсосийHi-tech

"GOOGLE"НИНГ БОЛАЛАР УЧУН ЯНГИ ВЕРСИЯСИ — "КИДДЛ" ЯРАТИЛДИ

'"GOOGLE"НИНГ БОЛАЛАР УЧУН ЯНГИ ВЕРСИЯСИ — "КИДДЛ" ЯРАТИЛДИ'ning rasmi

Агар фарзандингизнинг браузерини текшириб, номақбул ҳаволаларни топаётган бўлсангиз, у ҳолда бизда сиз учун яхшигина янгилик бор...

“Гугл”га ўхшаш “Киддл” номли янги қидирув портали ишга тушди. “Киддл”нинг барча функциялари болаларга мослашган. Масалан, одатдаги оқ фон ўрнига робот тасвирланган космик мавзу акс этган.

Илк уч сайтни узатиш болаларга мўлжалланган, қолгани эса катта одамнинг интеллектига мослашган бўлишига қарамай, ножўя таъсирлардан холидир. Дастурни синовдан ўтказиш мақсадида ҳақорат сўзларни ишлатганимизда, “Киддл” ўзини эгасини қўриқлаётган содиқ ит каби намоён бўлди. Экранда ҳақорат сўзларни ёқтирмаган, ғазабланган робот пайдо бўлди.

Бу қидирув портали одатдагидан кўра ижобий имкониятларга эгадир. Масалан, фарзандингиз бирор машҳур одам ҳақида билишни хоҳлади, сиз эса болангиз унинг тар-жимаи ҳолидан қисман хабардор бўлишини истадингиз, “Киддл” зудлик билан унинг фақатгина болалар ўқиши мумкин бўлган қисми билан таништиради.

“Киддл” болаларга нима зарур бўлса, шуни топиб бериб, ота-оналарни баъзи бир хавотирлардан қутқаради. Албатта, болани ҳамма нарсадан чегаралаш қийин масала, бироқ қўлимиздан келганча тарбиясига путур етказмасликка ҳаракат қилишимиз лозим.

    Бошқа янгиликлар