АсосийHi-tech

АБАДИЙ АККУМУЛЯТОР ЎЙЛАБ ТОПИЛДИ

'АБАДИЙ АККУМУЛЯТОР ЎЙЛАБ ТОПИЛДИ'ning rasmi

Замонавий гаджетларнинг асосий камчиликларидан бири батареяларнинг хизмат муддати қисқалигидадир. Аммо технология бир жойда оқсаб қолгани йўқ, Калифорния университети олимлари ҳақиқий мўъжиза яратишди.

Улар наноўтказгичли аккумуляторни ихтиро қилишди. Бу аккумулятор минг марта қувватлантирилса ҳам худди янгидай ишлайди. Бундай аккумуляторни узоқ муддат ишлатиш мумкин, янгисини сотиб олишга эҳтиёж туғилмайди. Смартфон ёки ноутбукнинг аккумулятори энди ҳақиқатан абадий бўлиб, йиллар давомида ўз қувватини йўқотмайди.

Наноўтказгич юқори ўтказиш қобилиятига эга бўлиб, инсон сочининг толасидан минг маротаба ингичкадир. У келажак электроникасини яратишда кўмакчи вазифасини ўтайди. Камчиликларни бартараф этиш жараёнида тадқиқотчилар бундай батареяни 200 000 маротаба қувватлантиришга эришдилар.

    Бошқа янгиликлар