Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Андижон вилоят Кенгаши томонидан “Нуронийлар эъзозимизда” патронаж ёшлар ҳаракати ташкил этилди.
Мазкур патронаж ёшлар ҳаракати томонидан жорий йилнинг 14 сентябрь куни Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи қариялар хонадонларида ҳашарлар ташкил этилиб, хонадонлардаги томорқалар чиқиндилардан тозаланди, томорқаларда иккинчи хосил олиш учун таёргарлик кўрилди хамда уй юмушларида кўмаклашиш ишлари олиб борилди.
Ушбу жараён акс этган видеолар Фейсбук ижтимоий тармоғига жойланди.







