АсосийSUG'DIYONA

БАНАНЛИ ЧИЗКЕЙК

'БАНАНЛИ ЧИЗКЕЙК'ning rasmi
Зарур масаллиқлар: 450 гр. творог, 350 гр. увадаланадиган печенье (песочное), 200 мл. қаймоқ, 150 гр. сариёғ, 3 дона тухум, 2 ош қошиқдан лимон шарбати ва қанд упаси, 1,5 ош қошиқ желатин.

Тайёрланиши: 1. Печеньеларни блендерда яхшилаб эзинг-да, хона Іароратида юмшатилган сариёғ билан аралаштиринг. Айлана шаклдаги қолипга солиб, яхшилаб текисланг.

2. Желатинни 6 қошиқ қайноқ сувда ивитинг. 2 та бананни эзиб, лимон шарбати билан аралаштиринг. Творог, қаймоқ ва қанд упасини қўшинг. Яхшилаб аралаштиргач, желатинни соласиз. Тайёр аралашмани печенье устидан солиб, текисланг-да, 3-4 соатга музлаткичга қўйинг. Чизкейкни банан бўлаклари билан безатишни унутманг.

6 кишилик

35 дақиқа

Манба: "SUG‘DIYONA" газетаси

Бошқа янгиликлар