"Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент фармони ижросига бағишланган матбуот анжуманида Марказий банк раиси биринчи ўринбосари Темур Аминжонович Ишметов сўзга чиқиб, конвертация очилганидан бери, яъни 5 сентябрь кунидан бошлаб тижорат банкларида жисмоний шахслар томонидан жами 200 млн доллар маблағ алмаштириб олинган, юридик шахслар эса ушбу давр мобаёнида 100 млн долларга яқин маблағ алмаштирган.
Марказий банк ўринбосари валюта айрбошлашда ҳеч қандай чекловлар йўқлигини ва нақд пул етишмовчилиги кузатилмаганини қайд қилди.






