АсосийHi-tech

БУ ТЕЛЕФОНМИ ЁКИ РОБОТ?

'БУ ТЕЛЕФОНМИ ЁКИ РОБОТ?'ning rasmi

“Sharp” робот кўринишидаги “RoboHon” смартфонини ишлаб чиқарди...
Мазкур гумоноид коммуникатор май ойидан сотувга чиқарилиши кутилмоқда, дея хабар қилади “The Verge” нашри. 20 сантиметр баландликдаги бу қурилма худди ўзга сайёралик гуманоидлар кўринишини эслатади. У юриши, рақс тушиши, таъзим қилиши ва бошқа содда ҳаракатларни бажариши мумкин.

Бироқ антиқа ташқи кўринишига қарамай, бу қурилма шунчаки телефон холос.
Мазкур роботга мик­рофон ва динамик ўрнатилган ва Android операцион тизимида ишлайди.

“RoboHon LTE” тармоғи 3G тизимида ишлайди, унинг елкасида махсус дисплей экран ўрнатилган. Экран 320 га 240 пикселли тасвирларни қабул қилади, овозли командалар, ҳатто юзларни ҳам ажратади. “RoboHon” ўз эгасининг кайфиятига қараб унга тегишли мусиқа ёки бошқа материалларни танлаб беради. Мазкур робот телефоннинг ўртача нархи 198 минг иен (тахминан 2000 доллар) бўлиши кутилмоқда.

    Бошқа янгиликлар