АсосийJamiyat

​ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ МУҚИМИЙ ТЕАТРИНИНГ ЯНГИ МАВСУМИ ОЧИЛИШИДА ҚАТНАШДИ

'​ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ МУҚИМИЙ ТЕАТРИНИНГ ЯНГИ МАВСУМИ ОЧИЛИШИДА ҚАТНАШДИ'ning rasmi

Куни кеча Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида 79 мавсумнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков, театр директори Мирза Азизов, актёр Маъруф Отажонов, Ўзбек миллий академик драма театри директори Фатҳулла Маъсудовлар сўзга чиқиб, юртимизда театр соҳасида амалга оширилаётган ишлар, ўзгаришлар ҳақида ўз фикрларини билдириб, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрини навбатдаги очилиш мавсуми билан самимий қутладилар ва театрнинг келгуси фаолиятига муваффақият тиладилар.

Очилиш маросимида созандалар ансамбли, раққосалар ва театр актёрларининг мусиқали чиқишлари намойиш этилди. Маросимдан сўнг Собир Абдулла қаламига мансуб “Тоҳир ва Зуҳра” спектакли томошабинлар эътиборига ҳавола қилиниб, театрнинг навбатдаги мавсуми очиқ деб эълон қилинди.

    Бошқа янгиликлар