АсосийDunyo

​ПОДМОСКОВЬЕ МАКТАБЛАРИДАН БИРИДА ТЎҚҚИЗИНЧИ СИНФ ЎҚУВЧИСИ ОТИШМА УЮШТИРДИ

'​ПОДМОСКОВЬЕ МАКТАБЛАРИДАН БИРИДА ТЎҚҚИЗИНЧИ СИНФ ЎҚУВЧИСИ ОТИШМА УЮШТИРДИ'ning rasmi

Москва вилояти прокуратураси матбуот хизматидан хабар берилишича, Подмосковьедаги Ивантеевкадаги мактаблардан бирида тўққизинчи синф ўқувчиси отишма уюштирди.

Маълумотларга кўра, бугун 5 сентябрь куни 15 ёшли 9-синф ўқувчиси информатика дарси вақтида ўқитувчисининг бошига болта билан зарба берган. Кейин эса ўсмир қўлбола ускуналарни портлатиб, ўқ уза бошлаган.

Прокуратура берган маълумотларга кўра, юзага келган ҳодисада бир нечта бола жабрланган, уларнинг барчаси касалхонага етказилган. Ўқувчи эса полиция бўлимига сўроққа олиб кетилган.

Айни дамда вилоят прокурори Алексей Захаров таълим муассасасига масъул шахсларнинг ҳаракатларига қонуний баҳо бермоқда.

Тергов ишлари прокуратура томонидан назоратга олинган.

    Бошқа янгиликлар