АсосийJamiyat

​ТОШКЕНТДА ЙҲХБ ХОДИМИ 450 ДОЛЛАР ПОРА БИЛАН УШЛАНДИ

'​ТОШКЕНТДА ЙҲХБ ХОДИМИ 450 ДОЛЛАР ПОРА БИЛАН УШЛАНДИ'ning rasmi

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси инспектори Суннатилла Юсупжанов 450 доллар пора олаётганда ушланди. Бу ҳақда "Постда" газетасига асосланиб, "1News"хабар бермоқда.

М. Зупаров исмли фуқаро ҳайдовчилик ҳуқуқидан 2 йилга маҳрум этилган танишига ҳайдовчилик гувоҳномасини тез муддатда қайтариб олишда ИИБ вакилидан ёрдам сўрайди.
С. Юсупжанов ҳайдовчилик гувоҳномасини муддатдан олдин тиклаб бериш эвазига 450 доллар пора талаб қилади. Йўл ҳаракати хавфсизлиги расмийси кўрсатилган миқдордаги пулни олаётганда қўлга туширилган.

Қайд этилишича, эл-юрт тинчлигига хизмат қилишга қасамёд қилган С. Юсупжанов шарафли ички ишлар соҳасига номуносиб эканини кўрсатган.

    Бошқа янгиликлар