Польшада юк ва йўловчи поезди тўқнашиши оқибатида йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.
Тўқнашув оқибатида 20 киши, шу жумладан 4 нафар бола жабрланди. Барча жабрланганлар енгил тан жароҳати олди.
Йўловчи поездида 130 нафар йўловчи бўлган. Уларнинг ҳаммаси эвакуация қилинди. Ҳодиса Грудзёндз шаҳри яқинида рўй берди. Ҳозирча тўқнашув сабаби аниқлангани йўқ.






