АсосийJamiyat

​ҚИБРАЙЛИК ФУҚАРО ШАРЪИЙ НИКОҲДАГИ ХОТИНИ ВА УНИНГ ИККИ ФАРЗАНДИНИ ЎЛДИРИШГА УРИНДИ

'​ҚИБРАЙЛИК ФУҚАРО ШАРЪИЙ НИКОҲДАГИ ХОТИНИ ВА УНИНГ ИККИ ФАРЗАНДИНИ ЎЛДИРИШГА УРИНДИ'ning rasmi

Қибрай туманида яшовчи фуқаро З.Маннапов (1973 й.т.) оилавий келишмовчилик оқибатида уч нафар шахсни қасддан ўлдирмоқчи бўлган, деб хабар беради Тошкент ивлояти прокуратураси расмий сайти.

Хусусан, З.Маннапов туманнинг «Маданият» маҳалласи ҳудудида шаръий никоҳдаги турмуш ўртоғи Х.Исмоилова (1985 й.т.) билан низолашиб, келиб чиққан ўзаро жанжал оқибатида Х.Исмоилова ва унинг икки нафар 12 ва 9 ёшдаги вояга етмаган фарзандларини қасддан ўлдириш мақсадида, уларнинг бош қисмига темир болға билан уриб, уларга ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳатлари етказган.

Воқеа жойидаги учинчи шахслар аралашуви билан З.Маннапов ўз жиноий ҳаракатларини охирига етказа олмаган.

Ҳозирги вақтда жабрланувчилар тиббий муассасага жойлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, З.Манаповга нисбатан суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар