АсосийDunyo

​МИСРДА САЙЁҲЛАР АВТОБУСИ ҲАЛОКАТГА УЧРАДИ

'​МИСРДА САЙЁҲЛАР АВТОБУСИ ҲАЛОКАТГА УЧРАДИ'ning rasmi

Мисрда Қоҳирани Бени-Суэйф шаҳри билан боғловчи йўлда автобус иштирокида содир бўлган ЙТҲда 14 киши ҳалок бўлди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.

ЙТҲ оқибатида 14 киши ҳалок бўлди, 42 киши турли даражадаги тан жароҳати олди. Ичида 62 нафар йўловчи бўлган автобус пикапга урилиб, йўлдан чиқиб кетиб, бошқа йўлга ағдарилган.

Автобус сайёҳлик агентлигидан бирига тегишли бўлган. Шуни таъкидлаш жоизки, Мисрда “ўлик мавсум” пайтида сайёҳлик автобусларини шаҳарлараро йўловчи ташиш мақсадида ижарага бериш йўлга қўйилган.

    Бошқа янгиликлар