Фуқаро муҳофазаси институтида «Фавқулодда вазиятларда аҳоли хавфсизлиги» йўналиши бўйича магистратура очилди.Ўзбекистон Фуқаро муҳофазаси институти 2017−2018 ўқув йилига магистратура учун қабул бошлангани тўғрисида эълон қилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Имтиҳонлар якунлар бўйича 25 киши танлаб олинади. Саралашда ФВВ офицерлари, тиббий ходимлар ва ҳаёт хавфсизлиги асосларини ўрганган бакалавриат таълимини олган барча фуқаролар иштирок этиши мумкин. Ҳужжатлар 1−10 сентябрь кунлари қабул қилинади, ўқув машғулотлари октябрдан бошланади.






