АсосийDunyo

ЖОНЛИ ЭФИРНИ ОЛИБ БОРАЁТГАН ТЕЛЕЖУРНАЛИСТ АЁЛ ЧЎКАЁТГАН ЮК МАШИНАСИ ҲАЙДОВЧИСИНИ ҚУТҚАРДИ

'ЖОНЛИ ЭФИРНИ ОЛИБ БОРАЁТГАН ТЕЛЕЖУРНАЛИСТ АЁЛ ЧЎКАЁТГАН ЮК МАШИНАСИ ҲАЙДОВЧИСИНИ ҚУТҚАРДИ'ning rasmi

KHOU 11 телеканалининг бошловчиси Бренди Смит жонли эфирда кўрсатув олиб бораётганда юк машинасининг сувга ғарқ бўлаётганлигига кўзи тушди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.

АҚШнинг Техас штатини “Харви” тўфони оқибатида сув босди. Юк машинаси ҳам сув тошқини туфайли сувга ғарқ бўлди. Автомобиль йўлида жонли эфирни олиб бораётган бошловчи ёнидан ўтиб кетаётган шерифнинг машинасини тўхтатиб, воқеа ҳақида унга хабар берди. Натижада қутқарув гуруҳи машина ёнига сузиб бориб, ҳайдовчини бехатар жойга эвакуация қилди.

Мазкур воқеа акс этган видеоролик 29 мингдан ортиқ лайк тўплади. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари зийрак журналист қизни мукофотлашни таклиф қилди. Техасдаги “Харви” тўфонида 10 киши қурбон бўлди. Мазкур тўфон сўнгги 12 йил давомидаги энг кучли тўфон бўлди.


    Бошқа янгиликлар