АсосийDunyo

ШОҲДАРА ДАРЁСИГА АВТОБУС ҚУЛАШИ ОҚИБАТИДА 10 КИШИ ҲАЛОК БЎЛДИ

'ШОҲДАРА ДАРЁСИГА АВТОБУС ҚУЛАШИ ОҚИБАТИДА 10 КИШИ ҲАЛОК БЎЛДИ'ning rasmi

Тожикистоннинг шарқий қисмида жойлашган Шоҳдара дарёсига ичида йўловчилари бўлган автобус қулаши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.

Дастлабки тахминларга кўра, автобус ҳайдовчиси илонизи тоғ йўлида автобус бошқарувини йўқотган. Hyundai Starex микроавтобуси Тоғли Бадахшоннинг Роштқалъа-Хорог автойўлининг 20 километридаги тоғ йўлидан дарёга қулаган. Автобус салонида 13 нафар йўловчи, шу жумладан 4 нафар бола бўлган. Болаларнинг ҳаммаси ҳалок бўлган. Микроавтобус ҳайдовчиси ва 3 нафар йўловчи тирик қолган, улар Ҳорог касалхонасига ётқизилган.

23 август куни Тожикистон парламентида йўл-ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жазони кучайтириш учун овоз берилган эди. Масалан, ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш 2 йилдан 10 йилга узайтирилади. Ҳайдовчилик гувоҳномасисиз машина бошқарганлик учун жарима 250 дан 13 минг минг сомонийга оширилади, маст ҳолда пиёдани босиб кетганлик учун 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинлади.

    Бошқа янгиликлар