Лондоннинг Ноттинг-Хилл туманида 27-28 август кунлари бўлиб ўтган карнавалда полиция томонидан турли қонунбузарликларга йўл қўйган 313 киши қўлга олинди, деб хабар берди Russian.rt.com нашри.
“Икки кун давом этган карнавал вақтида Ноттинг-Хиллда 313 киши қўлга олинди”, деб хабар берди Лондон полицияси. Уларнинг 58 нафарида гиёҳвандлик моддаси, 50 нафарида эса қурол борлиги аниқланди.
Бундан ташқари, тадбир давомида 28 нафар полициячи яраланди.
Ноттинг-Хилл карнавали 1966 йилдан бери ҳар йили ўтказиб келинади. Карнавалнинг асосий иштирокчиларини Кариб ҳудудидан чиққан аҳоли ташкил этади.






