Хитойнинг жанубий-шарқий қисмидаги Гуйчжоу
провинциясида рўй берган тоғ кўчкиси оқибатида 1 киши ҳалок бўлди, 2 киши
жароҳатланди ва 37 киши бедарак йўқолди, деб хабар берди Ria.ru нашри.
Нашрнинг хабар беришича, 34 та турар жой кўчки тагида қолиб кетган. Табиий офат жойида 81 нафар киши қолмоқда. Ҳукумат органлари хабарига кўра, ушбу табиий офат натижасида 765 минг долларлик иқтисодий зарар кўрилган.
Ҳозирги вақтда қутқарувчилар тезкор қидирув-қутқарув ишларини амалга оширмоқда.






