Мустақиллигимизнинг 26 йиллиги арафасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг «Ёшлар пресс клуби» ўз фаолиятини бошлайди.
Бу ҳақда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи раиси Қаҳрамон Қуронбоев ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида маълум қилди.
Пресс клубда ёшларга оид давлат сиёсатининг турли масалалари тегишли мутасадди ва мутахассислар иштирокида муҳокама этилади.
Дастлабки сессия 2017-2018 ўқув йилига олий таълим муассасаларига қабул жараёнлари, соҳадаги муаммолар ҳамда ечимини кутаётган масалаларга бағишланади.






