АҚШ ички ишлар вазири Райан Зинкенинг қизи Америка президенти Дональд Трампни қўпол равишда ҳақорат қилди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.
“Бу одам ланъатга лойиқ! Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамга сиёсатни аралаштирмасликка қанчалик ҳаракат қилмай, бунинг иложи бўлмади. Фахрий сифатида шуни айтишим мумкинки, сен бир уюм ахлатдан бошқа ҳеч нарса эмассан!”, деб ёзди Женнифер Детлефсен ўзининг Instagram саҳифасида. У Дональд Трампнинг армиядаги хизматга доир чекловларидан норози бўлди.
Мазкур пост ижтимоий тармоққа бундан бир ой илгари жойлаштирилганлигига қарамай, Америка ОАВлари армия хизматидаги янги қонунлар эълон қилингандан кейин постга эътибор қаратди.






