АсосийJamiyat

​САМАРҚАНДДАГИ ИСЛОМ КАРИМОВ ҲАЙКАЛИ БАЙРАМДАН КЕЙИН ОЧИЛАДИ

'​САМАРҚАНДДАГИ ИСЛОМ КАРИМОВ ҲАЙКАЛИ БАЙРАМДАН КЕЙИН ОЧИЛАДИ'ning rasmi
Самарқандда Ислом Каримов ҳайкали 2 сентябрь – Биринчи Президентни хотирлаш куни очилади, деб хабар берди Т.Раҳматуллаев ўзининг Facebook саҳифасида.

Ислом Каримовга аталган ёдгорлик Регистон майдони яқинида, собиқ "Йўлбарслар хиёбони" ҳудудида ўрнатилди.

Ҳайкалнинг баландлиги 5,8 метр, ҳайкал ўрнатиладиган супа баландлиги эса 5,5 метрга тенг.

Ҳозирда ҳудудни ободонлаштириш борасидаги сўнгги ишлар олиб борилмоқда. Ишчилар ерга плиткалар ётқизишмоқда, гуллар, манзарали дарахт ва каштанлар экишмоқда.


    Бошқа янгиликлар