АсосийJamiyat

ПИРИМҚУЛ ҚОДИРОВГА БИРИНЧИ ДАРАЖАЛИ ДАВЛАТ МУКОФОТИ БЕРИЛДИ

'ПИРИМҚУЛ ҚОДИРОВГА БИРИНЧИ ДАРАЖАЛИ ДАВЛАТ МУКОФОТИ БЕРИЛДИ'ning rasmi

Ўзбек халқининг севимли ёзувчиси Пиримқул Қодировнинг салмоқли романлари,бир—биридан ширали қисса ва ҳикоялари китобхонларнинг севимли асарларига айлангани шубҳасиз.

Ўзбек адабиёти хазинасига баракали ҳисса қўшган устоз адиб Пиримқул Қодировнинг хизматлари юксак баҳоланиб,1994 йилда “Шуҳрат” медали, 1998 йилда “Эл-юрт ҳурмати”,2006 йилда“Буюк хизматлари учун” орденлари билан мукофотланган.

Олим ва адибнинг “Тил ва эл” (2005) ва “Амир Темур сиймоси” (2006) деб номланган салмоқли илмий бадиалари айниқса зиёлиларда жуда катта қизиқиш уйғотди.

Президент Шавкат Мирзиёев мустақилликнинг 26 йиллиги арафасида адабиёт соҳаси бўйича йўналишида марҳум Пиримқул Қодировни – “Амир Темур сиймоси” ва “Тил ва эл” асарлари учун биринчи даражали Давлат мукофотига лойиқ деб топди.

Адибнинг “Амир Темур сиймоси” номли илмий-тарихий асари Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 16 йиллиги арафасида ўтказилган “Энг улуғ, энг азиз” танловида ҳам биринчи ўринга сазовор бўлган.

Бошқа янгиликлар