14.11.2013 17:19
Жаҳон иқтисодиёти барқарорликка яқинлашмоқда
Агентликнинг янгиланган прогнозларига кўра, “G20” га кирадиган мамлакатлардаги ЯИМнинг ўртача ўсиши бу йил 1,3 фоизни ва 2014 йилда 2 фоизни ташкил этади. Шу билан бирга ривожланаётган йирик иқтисодиётларга 2013 йилда ўртача 5 фоиз ва келаси йили 5,5 фоиз қўшилади.
"Глобал ўсиш олдинги инқироздан кейинги тикланиш даврлари билан солиштирганда босиқлигича қолади, бироқ ҳозир иқтисодий сценарийлардаги айрим йирик хатарлар йўқолган кўринади. Шунга қарамасдан, тикланишни ўз-ўзидан бўладиган иш деб бўлмайди, аммо бироз оптимизмни мустаҳкамлаш аломатлари мавжуд”, - дейди “Moody's” вакили Колин Эллис.





