АсосийJamiyat

Фаластин элчиси Ўзбекистондаги миссиясини давом эттиради

2013 йил 15 август куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Фаластин Давлатининг юртимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб қайта тайинланган Муҳаммад Абдулло Таршахоний билан учрашди. 
Вазир элчидан Ишонч ёрлиғининг нусхасини қабул қилиб олди, деб ёзади вазирлик матбуот хизмати. 
Бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон-Фаластин муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. 
Томонлар шунингдек, халқаро майдондаги ва минтақага оид алоҳида масалалар, хусусан Яқин Шарқдаги вазият юзасидан ўзаро фикр алмашдилар.


Фото: А.Ильясов (Жаҳон.А.А)

    Бошқа янгиликлар