АсосийJamiyat

Ўзбекистоннинг деярли барча олий ўқув юртларида магистрлар тайёрланади

Янги ўқув йилидан эътиборан Ўзбекистонда магистратура дастурлари бўйича кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасаларининг сони ошади.
Энди магистрларни Андижон машинасозлик институти, Гулистон давлат университети, Бухоро тиббиёт институти, Миллий рақс ва хореография олий мактаби, Тошкент ахборот технологиялари университетининг Қарши ва Урганч филиаллари ҳам тайёрлайди. 

Шундай қилиб, мамлакатдаги деярли барча олий ўқув юртлар магистрларни тайёрлашда иштирок этади, дея хабар беради «Узбекистан тудей». Илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлашнинг бир босқичли тизимига ўтиш ва бу билан боғлиқ ўзгаришлар магистратура босқичидаги таълим сифатини сезиларли даражада такомиллаштиришни талаб этди. Айнан шунинг учун Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан магистратурада кадрлар тайёрлаш бўйича янги таълим стандартлари тасдиқланди.

    Бошқа янгиликлар