АсосийJamiyat

​Ўзбекистон тарихий-маданий меросини ўрганишдаги муҳим қадам

'​Ўзбекистон тарихий-маданий меросини ўрганишдаги муҳим қадам'ning rasmi

Россия Фанлар академияси Буюк Пётр номидаги Антропология ва этнография музейи (Кунсткамера) директори Юрий Чистов Тошкентда ўтаётган “Ўзбекистон маданий мероси – халқлар ва давлатлар ўртасидаги мулоқотга йўл” халқаро конгрессда қатнашмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, унинг мазкур лойиҳа ҳақидаги фикри билан қизиқдик.

— Россия Фанлар академияси Буюк Пётр номидаги Антропология ва этнография музейи (Кунсткамера) жамоаси номидан бутун инсониятнинг маънавий мулкига айланган ўзбек халқига тегишли бўлган, айни пайтда бизнинг музейимизда сақланаётган бебаҳо дурдоналарни кенг оммага намойиш этиш имконига эга бўлганимиздан бениҳоя мамнунмиз.

Мазкур лойиҳа Ўзбекистоннинг тарихий–маданий меросини ўрганиш ва улар ҳақида маълумотларни чоп этишда муҳим туртки бўлди. Асрлар мобайнида ўзбекистонлик ҳунарманд усталар томонидан ишланган, кўпгина мамлакатлар сайёҳларининг бир неча авлоди томонидан тўпланган, турли музей, архив ва кутубхоналарда сақланаётган нодир буюмлар ушбу лойиҳа сабабли кенг оммага тақдим этилмоқда. Ўзбекистон халқлари мероси ва ёдгорликларини ўрганиш ва уларни кенг оммага кўрсатишга қаратилган бу эзгу ишлар ўз эътирофини қозонади ва кўплаб инсонларни фойдали ва аҳамиятли ишларга ундайди.

Биз «Ўзбекистоннинг маданий мероси жаҳон тўпламларида» лойиҳасининг муаллифи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Фирдавс Абдухолиқовга, лойиҳанинг илмий раҳбари Эдвард Ртвеладзега, лойиҳанинг барча иштирокчиларига бу кенг кўламли ва машаққатли ташаббусни амалга оширганлари учун чуқур миннатдорчилик билдирамиз. Барча ташкилотчилар ва конгресс қатнашчиларига ижодий куч-ғайрат, сермаҳсул ютуқлар тилаб қоламан.

Бошқа янгиликлар