АсосийDunyo

​Рим марказида портлаш содир бўлди

'​Рим марказида портлаш содир бўлди'ning rasmi

Италиянинг Рим шаҳри марказий қисмидаги Авентино кўчасидаги почта бўлими олдида бугун эрталаб портлаш содир бўлди, деб хабар берди Ria.ru нашри.

RaiNews24 телеканали берган хабарга кўра, битта автомобиль зарарланган, қурбонлар ва яраланганлар йўқ. Воқеа жойида ўт ўчирувчилар ва полициячилар иш олиб бормоқда.

Ҳозирча портлаш сабаблари аниқлангани йўқ.

Тергов органлари берган маълумотга кўра, портлашга почта яқинида жойлашган автотураргоҳдаги икки автомобиль орасига ўрнатилган портловчи қурилма сабаб бўлган.

Бошқа янгиликлар