АсосийDunyo

​Норвегиялик ёш шаҳзода қироллик тадбирида рақсга тушиб, омма қалбини забт этди

'​Норвегиялик ёш шаҳзода қироллик тадбирида рақсга тушиб, омма қалбини забт этди'ning rasmi

Ўн бир ёшли Норвегия шаҳзодаси Сверре Магнус ижтимоий тармоқлар юлдузига айланди, деб хабар берди Ntv.ru нашри.

У қирол Харольд ва қиролича Сонининг 80 йиллик таваллудига бағишлаб ўтказилган тантанали тадбирда юзини бужмайтириб, имо-ишора орқали дэбга рақсга тушди. Рақснинг дэб турида мавжуд бўлган ҳаракатлар хип-хопдан олинган. Артистларнинг айтишича, бу имо-ишоралар орқали одамнинг айни пайтдаги кайфияти, ўзини ҳис қилиши акс эттирилади. Қўлни силкитиш баробарида бошни эгиш ҳаракати баскетболчиларга хос бўлиб, мазкур ҳаракат киритилган тўпни билдиради.

Шаҳзоданинг рақсидан кейин бутун дунё шаҳзодалар ҳам дэбга рақсга тушиши мумкинлигини англади. Кичкина шаҳзоданинг ота-онаси, бува-бувиси унинг бу ҳаракатидан хафа бўлмай, аксинча кулиб қўя қолишди.


    Бошқа янгиликлар