АсосийJamiyat

​БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайн Ўзбекистонга келди

'​БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайн Ўзбекистонга келди'ning rasmi

Бугун, 10 май куни БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди. Тошкент халқаро аэропортида меҳмонларни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмаль Саидов ва БМТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори Стефан Приснер жаноблари кутиб олишди.

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси (ИҲОКБ) делегациясининг 2017 йил 10-12 май кунлари Ўзбекистонга расмий ташрифи чоғида Ўзбекистон билан ИҲОКБ ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати, шунингдек, томонларни қизиқтирган соҳаларда келгусидаги алоқалар ва ҳамкорлик йўналишларини аниқлаш масалалари муҳокама этилади.

БМТ Радиоси хабар беришича, Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссар Зайд Раад ал-Ҳусайн, инсон ҳуқуқлари бўйича дунёдаги вазият ҳақида маърузани тақдим этар экан, Ўзбекистоннинг муваффақиятларини алоҳида таъкидлаб ўтган (Манба: http://www.unmultimedia.org/radio). Унинг фикрича, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев суд-ҳуқуқ тизимини самарадорлигини оширишга ҳамда адолатли ва мастақил суд жараёнларини ташкил этишни таъминлашга қаратилган қонунлар қабул қиляпти.

“У 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида мамлакатни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишларидан бири сифатида қонун устиворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш белгилаб қўйилганлигига юқори баҳо берди”, деб хабар беради “Жахон” АА.

Зайд Раад ал-ҲусайнЎзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг инсон манфаатларини таъминлаш билан боғлиқ бўлган ташаббусларини қўллаб-қувватлашини билдирди. Олий комиссарнинг фикрича, ушбу ташаббуслар юқори халқаро андазалар талабларига жавоб беради, ва мамлакатни ўзининг ҳамкорлари билан устувор мақсадлардан бири бўлганхалқнинг фаровонлигини ошириш йўлидамулоқот учун очиқлигидан далолат беради. У Ўзбекистонга Ҳаракатлар стратегиясининг тегишли қисмларини ҳаётга татбиқ этишда кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.

Олий комиссар Ўзбекистоннинг БМТ ҳуқуқни ҳимоя қилиш тузилмалари билан ҳамкорлиги ҳақида ижобий фикр билдирди.

Зайд Раад ал-Ҳусайннинг Ўзбекистонга ташрифи томонлар ўртасида ҳамкорликни янада мустаҳкамланишига олиб келади ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ўзаро алоқаларининг истиқболли йўналишларини муҳокама қилиш учун шароит яратади.

Бошқа янгиликлар