Афғонистон пойтахти Қобул шаҳри марказида кучли портлаш бўлди, деб хабар берди Gazeta.ru нашри.
Маълумотларга кўра, портлаш мазкур тумандан чет эл қўшинлари ўтаётган вақтда худкуш-террорчи томонидан содир этилган.
Reuters агентлиги берган хабарга кўра, Қобул шаҳри марказидан НАТО коалициясининг транспорт воситалари колоннаси ўтаётганда портлаш содир этилиб, террорчиларнинг мақсади ҳам айнан уларни портлатиш бўлган. АҚШ элчихонаси биноси ҳам ҳодиса юз берган жойга яқин ҳудудда жойлашган.






