АсосийSport

Ўзбекистон U-18 термаси Грузия ёшларига мағлуб бўлди

'Ўзбекистон U-18 термаси Грузия ёшларига мағлуб бўлди 'ning rasmi

Александр Мочинов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Грузия ёшларига қарши иккита ўртоқлик ўйини ўтказиш учун 1 май куни мамлакат пойтахти Тбилиси шаҳрига етиб келди.

ЎФФ матбуот хизматининг хабар беришича, 2 май куни Мочинов шогирдлари Грузия ёшлар термасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. Голлар ва қизил карточкаларга бой бўлган ўйинда Грузия U-18 термаси 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўзбекистон ёшлар термасидан голларга Худоёрхон Саъдуллаев ва Георгий Аҳмедов муаллифлик қилди. Жамоалар ўртасидаги навбатдаги ўртоқлик учрашуви 4 май куни бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ўртоқлик ўйинлари Ўзбекистон U-18 терма жамоаси учун 2018 йили бўлиб ўтадиган U-19 Осиё чемпионати саралаш босқичига тайёргарлик вазифасини ўтайди. Саралаш босқичи учрашувлари шу йилнинг 31 октябрь – 8 ноябрь кунлари ўтказилади.

Ўртоқлик учрашуви
Тбисили, Грузия
2 май, сешанба

Грузия U-18 – Ўзбекистон U-18 – 4:2

Голлар: Акаки Кимеридзе (4, 45), Бека Кавтарадзе (15), Михаил Эргемлидзе (54) – Худоёрхон Саъдуллаев (45), Георгий Аҳмедов (69)

Огоҳлантиришлар: Михаил Эргемлидзе (54), Жаба Касрелишвили (59), Тамаз Бабунадзе (90) – Абдулазиз Ёқубов (3), Иброҳим Йўлдошев (33)

Четлатишлар: Михаил Эргемлидзе (87), Тамаз Бабунадзе (90) – Иброҳим Йўлдошев (39)

Бошқа янгиликлар