1 май куни Қозоғистоннинг Остона аэропортида Афғонистоннинг Қозоғистондаги собиқ элчиси Муҳаммад Фарук Баракий хизмат муддати тугаганлиги туфайли Қобулга қайтиб кетаётганда қўлга олинди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.
Бунга божхоначиларнинг “Юкларнинг ичида нима бор?” деган саволига Муҳаммад Фарук Баракийнинг жаҳл билан “Бомба бор!”, дегани сабаб бўлди. Унинг ўйламай гапирган гапи, фавқулодда чоралар кўрилишига сабаб бўлди. Аэропортга кириш эшиклари ёпилиб, воқеа жойига нафар махсус хизмат ходимлари етиб келди. Дипломат уч соат давомида қамаб қўйилди. Ташқи ишлар вазирлиги унинг кафиллигинит олгач, унга кетишга рухсат берилди. Собиқ элчи бўлиб ўтган воқеани ижтимоий тармоқларда муҳокама қилар экан, аэропорт ходимлари унинг ҳазилини тўғри тушунмаганлигини, тушунмовчилик рўй берганини таъкидлади. Афғонистон ташқи ишлар вазирлиги айни пайтда ўз ходимининг қўлга олиниши ҳодисасига ҳеч қандай изоҳ бермади.






