АсосийDunyo

​Ҳаво гирдобига тушиб қолган самолётдаги 20 нафар йўловчи турли даражадаги тан жароҳатини олди

'​Ҳаво гирдобига тушиб қолган самолётдаги 20 нафар йўловчи турли даражадаги тан жароҳатини олди'ning rasmi

Москва-Бангкок йўналиши бўйича учаётган лайнер ҳаво гирдобига тушиб қолиши оқибатида, самолёт бортидаги 20 нафар йўловчи турли даражадаги тан жароҳатини олди, деб хабар берди Ren.tv нашри.

Мазкур воқеага гувоҳ бўлганлардан бири ҳодиса акс этган видеороликни Instagram ижтимоий тармоғига жойлаштирди. Видеороликда самолётнинг “ҳаво гирдоби”га тушиб қолгандаги ҳолати, йўлакчага йиқилган одам, буюмларнинг сочилиб ётганини кўриш мумкин.

“Қўнишга бир соат қолганда самолёт ҳаво гирдобига тушиб қолиши оқибатида йўловчиларнинг қўл-оёқлари, самолёт думида ўтирганларнинг умуртқаси, бурни синди. Одамлар кучли стрессдан ҳушдан кетди, бизга эса ҳеч нима қилмади”, деб изоҳ ёзди видеоролик муаллифи.

Бошқа янгиликлар