АсосийJamiyat

​ФВВ: Ўзбекистонда бир ҳафтада 2 та фавқулодда вазият қайд этилди, 3 киши вафот этди

'​ФВВ: Ўзбекистонда бир ҳафтада 2 та фавқулодда вазият қайд этилди, 3 киши вафот этди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ўтган ҳафта давомида Ўзбекистонда юзага келган тезкор вазиятлар тўғрисида ахборот берди.

Республика ҳудудида бир ҳафтада 2 та фавқулодда вазият қайд этилди, улар оқибатида 3 киши вафот этди, 4 киши жароҳатланди.

Самарқанд вилояти: ФВБ тезкор навбатчисидан олинган маълумотга кўра, 2017 йилнинг 24 апрел куни соат 02:15да Самарқанд тумани “Равонак” ҚФЙда М.Аноровнинг ошхонасида газ балонидан сизиб чиққан газ билан ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлган. Чақнаш оқибатида 3 киши турли даражада куйишдан тан жароҳати олган.

Шунингдек, 2017 йилнинг 26 апрел куни соат 08:00да Самарқанд тумани ҳудудидан ўтувчи А-378 “Самарқанд-Қарши” автомобил йўлининг 7 км.да “Нексия” русумли автомобил Камаз-53212 юк автомошинаси билан тўқнашув содир этган. ЙТҲ (ДТП) оқибатида 3 киши вафот этган ва 1 киши тан жароҳати олган.

Ўтган ҳафта давомида ҳудудий қутқарув отрядлари томонидан ўқув машқлар, семинарларга 6.та, турли тадбирларда хавфсизликни таъминлаш ишларига 10.та, аҳолига ёрдам кўрсатишга 14.та, амалий ёрдам кўрсатиш ишларига 11.та ҳамда сувдаги ҳодисаларга 2.та, йўл-транспорт ҳодисаларга 2.та, жами бўлиб 43.та чиқишлар амалга оширилди.

Бошқа янгиликлар