27 апрель куни Эльбрус чўққисини забт этиш мақсадида юқорига кўтарилган икки альпинист денгиз сатҳидан 4,9 минг метр баландликдан пастга қулади, деб хабар берди Tjournal.ru нашри.
Айни пайтда уларни қутқарувчилар қидирмоқда. Россия ФВВга қарашли Эльбрус баланд тоғли ҳудудларда қидирув-қутқарув ишларини олиб борувчи отряднинг тезкор навбатчиси Руслан Жаппуенинг маълумот беришича, альпинистлар 4 кишидан иборат бўлган. Уларни қутқариш ишлари олиб борилмоқда.
Эльбрус тоғи Россиядаги чиқиш қийин бўлган тоғлардан бири ҳисобланади. Маҳаллий қутқарувчиларнинг айтишича, йилига мазкур тоғда 15 га яқин одам ҳалок бўлади. Махсус тайёргарликка эга бўлмаган одамларнинг чўққини забт этишга бўлган интилиши туфайли йилдан-йилга ҳалок бўлганлар сони ошиб бормоқда.






