АҚШнинг Шимолий Каролина штатида табиий офат рўй берди, деб хабар қилди Ntv.ru нашри.
Штат аҳолиси кучли ёғингарчилик оқибатида юзага келган сув тошқинидан кейин энди ўзига келди. Уйларнинг биринчи қавати ва автомобиллар сувга ғарқ бўлди. Йўлларда автомобиль ҳаракати батамом тўхтади, 10 минг хонадон эса зулмат ичида қолди. Айни пайтда об-ҳаво яхшилангани боис, сув ортга қайтмоқда, шунга қарамай, ҳудудий трассалар ҳамон очилмаган.






