Россиянинг Липецк вилоятидаги Лебедяни шаҳридаги қулаган омбордан оққан помидор шарбати кўчаларни тўлдирди, деб хабар берди Tvzvezda.ru.
Мазкур воқеа акс этган видео ижтимоий тармоқларга жойлаштирилди. Тайёр маҳсулотлар, шарбатлар сақланадиган омборхона томи қулаши оқибатида икки киши жабрланди.






