АсосийDunyo

Одесса кўчки туфайли денгиз қаърига ғарқ бўлиши мумкин

'Одесса кўчки туфайли денгиз қаърига ғарқ бўлиши мумкин'ning rasmi

Одессанинг курорт қисми мушкул вазиятда қолди, у кўчки туфайли денгиз қаърига ғарқ бўлиши мумкин, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.

Нашрнинг хабар беришича, Черноморка туманида нафақат қирғоқ ёнидаги уйлар, бинолар, балки маҳаллий аҳолининг ҳам ҳаёти хавф остида қолмоқда. Маълумотларга кўра, шаҳарда ҳар сафар ёмғир ёққанда қияликлар денгизга ўпирилиб тушмоқда.

Одесса шаҳар совети кўчкига қарши курашиш учун 8,5 миллион гривен ажратишга қарор қилди ва Қора денгиз қирғоқларига махсус иншоатлар қуришни режалаштирди. Шаҳар ҳудудини муҳандислик бўйича ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Геннадий Мирошниченконинг маълумот бершича, ўпирилишларга денгиз қаъридаги ҳолат ҳам сабаб бўлар экан.

Бошқа янгиликлар